UZ

Сўнгги янгиликлар

10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  1 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  2 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  4 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  11 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  4 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади Янгиликлар

Мбаппе тўланмаган маош масаласида ПСЖ билан судгача келишиб олишни истамади

Футболчи барча масалани судда ҳал қилади.

"Реал" клуби футболчиси Килиан Мбаппе собиқ жамоаси ПСЖ тўлаши керак бўлган 55 млн евро пул масаласини судгача, ўзаро келишган ҳолда ҳал қилиш таклифини рад этди.

Гап шундаки, бугун Франция Профессионал футбол лигасининг юридик масалалар бўйича кенгаши ПСЖ ва Килиан Мбаппенинг ҳуқуқшунослари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кенгаш томонларни судгача келишиб олишга чақирди. Бу таклиф фақат ПСЖ томонини қониқтирди. Килиан Мбаппенинг вакиллари эса ПСЖ билан бу масала бўйича ҳамкорлик қилишни рад этишди. Энди барчаси судда ҳал бўлади.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе ПСЖдан клубда ўтказган охирги уч ойи учун маош ва бонусларни (умумий миқдор 55 млн евро) талаб қилмоқда. Ҳужумчи бу масала бўйича Франция Профессионал футбол лигаси ва УЕФАга шикоят қилганди. Ушбу ҳолат бўйича ПСЖ клубига трансфер тақиқи тушиши мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика