UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  2 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   14 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  18 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  1 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  7 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  13

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда Янгиликлар

Мбаппе сабабли Луис Энрике клуб раҳбарияти билан мунозарага бормоқда

Жума оқшомида бир бомба янгилик оммага маълум қилинди.

Қатар амири қарорига кўра, Килиан Мбаппе Япония турнесига бормайдиган бўлди. Франция матбуоти эса клуб уни хоҳламаётганлигини айтмоқда. Клубнинг бундай қарорга келаётгани сабаби эса футболчи бир йиллик қолган шартномасини узайтиришдан бош тортаётгани бўлмоқда.

Мбаппе ва ПСЖ ўртасидаги жанжаллар ёзнинг бошидан буён бор. Клубнинг қатарлик эгаси эса қаттиқ қарор чиқариб бўлган: ёки футболчи шартномани узайтиради ёки шу ёзда жамоадан кетади. Ўз навбатида клубдагилар франциялик форварднинг "Реал" билан шартнома имзолаб бўлганига ишонмоқда. Энди бу воқеликларга Луис Энрике ҳам қўшилган.

Испаниялик мутахассис ўз ғояларини барчага айтган ҳолда жамоа бошқарувини қўлига олган. У барча қарорларни ўзи чиқаришини айтган. Аммо ҳозирча барчаси ҳам бундай бўлаётгани йўқ. "Relevo" хабарига кўра, мураббий илк навбатда клуб спорт директори Луиш Кампуш билан жанжаллашган. Раҳбарият айни дамда Мбаппега босим ўтказиш билан банд бўлиб турган вақтда, бу кийим алмаштириш хонасига ҳам таъсир қилган. Луис эса барчаси яхши бўлишини ва футболчилар ўртасидаги атмосферани бузиб юбормасликни истамоқда.

Шу сабабли у клуб раҳбарияти қарорларини бажаришни истамаяпти ва барчасини охиригача етказиб қўймоқчи. Мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам Мбаппени тўғри ишлатшни истамоқда ва ҳозирги ҳолатдан мамнун бўлмаяпти. Луис клубга келаётганда лойиҳаларида Мбаппе асосий ролда бўлишини айтган. Мураббий Мбаппесиз ишласа ҳам бўлишини, бироқ кейинчалик натижани талаб қилишмаслигини талаб қилмоқда. Ўз навбатида бу фикр клуб раҳбариятига маъқул келмаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика