Мбаппе ПСЖни тарк этса, унинг ўрнига ким келиши маълум
21 фев 2021 08:50
Янгиликлар
Мбаппе ПСЖни тарк этса, унинг ўрнига ким келиши маълум
“Тоттенҳэм”нинг 27 ёшли ҳужумчиси Ҳарри Кейн ПСЖ қизиқишлари доирасида, дея хабар бермоқда The Mirror.
Парижликлар устози Маурисио Почеттино ва Кейн билан “Тоттенҳэм”да бирга ишлашган. Айни пайтда ПСЖ ҳужумчисига “Реал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Агар Мбаппе Мадридга йўл оладиган бўлсагина, Кейн Англиядан ПСЖга трансфер қилиниши мумкин.
Жорий мавсумда Кейн Лондон клуби сафида барча турнирларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Хабарларга кўра, “Тоттенҳэм” раҳбарияти футболчиннг трансфер нархини 170 миллион еврога баҳолаган.
Ўхшаш янгиликлар
00:35
Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил" 6
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар