Мбаппе ПСЖда Ибрагимовични ортда қолдирди, олдинда эса фақат бир футболчи бор

Eldor Akmurzayev
30 апр 2022
Франция чемпионати 35-турида ПСЖ сафарда “Страсбург” билан жанговар (3:3) дуранг ўйнади.

Учрашувда дублга эришга килиан Мбаппе парижликлар сафида Лига 1'да урган голлари сонини 115 тага етказиб, бу борада Златан Ибрагимович (113)ни ортда қолдирди. ПСЖ сафида чемпионатдаги энг кўп голни эса Эдинсон Кавини урган – 138.

Шунингдек, Мбаппе Лига 1'даги умумий (“Монако”ни ҳам қўшганда) голлари сонини 130 тага етказиб олди. Бу борада мусобақанинг XXI асрдаги энг яхши натижаси ҳам айнан Каванига тегишли.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta