Мбаппе "Nike" билан шартномани узайтирмаслиги мумкин – французнинг талаблари ва таклиф ўртасида "катта фарқ" бор

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
Мбаппе ёзда якунига етадиган "Nike" билан шартномасини узайтирмаслиги мумкин.

"Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Nike" бренди билан ҳамкорликни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, RMC Sport хабарига кўра, бу музокаралар шерикликнинг тўхтатилиши билан якунланиши мумкин.

Мбаппенинг "Nike" билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Ҳужумчи билан шартнома имзолаш учун аллақачон бир қанча компаниялар, жумладан "Under Armour" кураш бошлаган. Le Parisien маълумотларига кўра, "Adidas" компанияси ҳам ушбу келишувга қизиқиш билдирмоқда.

Мазкур масалага яқин бўлган манбанинг сўзларига кўра, французнинг молиявий талаблари ва "Nike" таклифи ўртасида "катта фарқ" мавжуд.

Ўтган йилнинг декабрь ойида RMC Sport футболчининг маош бўйича талаблари, худди унинг даражасидаги бошқа ўйинчилар каби, ўнлаб миллион еврони ташкил этиши ҳақида ёзган эди. Унинг кейинги шартномаси, меҳнат қилиш "Nike" ёки бошқа компания билан бўлишидан қатъи назар, яна рекорд даражага айланиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport