Мбаппе мухлисларнинг ҳуштаклари сабабли "Реал"нинг мавсумдаги қолган уй учрашувларида майдонга тушишни истамаяпти

Aslanov Jasurbek
11 май 2026, 22:51
Мбаппе "Бернабеу"да мухлислар уни ҳуштакбозлик билан кутиб олишидан хавотирда.



Килиан Мбаппе "Реал"нинг жорий мавсумдаги қолган уй ўйинларида иштирок этишни истамаяпти.
Ҳужумчи Ла Лиганинг 35-тури доирасида "Камп Ноу"да бўлиб ўтган Эл-Класикони (0:2) ўтказиб юборди. Хабарларга кўра, 24 апрелдан бери жароҳати сабабли ўйнамаётган француз "Барселона"га қарши ўйиндан бир кун олдин, машғулот тугашига 5 дақиқа қолганда ноқулайлик сезган. Бироқ, бошқа бир талқинга кўра, Килиан захирада қолишини билгач, машғулотни тарк этган.
The Athletic нашри берган маълумотга кўра, Мбаппе мавсумнинг қолган қисмида "Сантьяго Бернабеу"даги ўйинларда қатнашмасликни афзал кўрмоқда, чунки аввалроқ мухлислар уни бир неча бор ҳуштакбозлик билан қарши олишган. Қайд этилишича, ҳозирда клуб ҳужумчининг жароҳатдан қачон тўлиқ қайтиши борасида аниқ муддатни билмайди.
Мавсум якунига қадар "Реал" қуйидаги жамоалар билан ўйнайди:
"Овьедо" (14 май, уйда)
"Севилья" (17 май, сафарда)
"Атлетик" (24 май, уйда)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic