

"Мавсум якунланганида, "Монако"да қолмоқчи эдим. Бошқа ҳаёл бўлмаган. Баъзи мураббийлар билан учрашганимдан сўнг, асосий мақсадим "Монако"да қолиш деб ўйлагандим. Бундан сўнгн фикримни ўзгартирган бир нима рўй берди.
"Манчестер Сити"нинг қизиқиши? Мен Гвардиолага эмас, клубга рад жавобини берганман. Биз тактика, жамоада мендан қандай фойдаланиш ҳақида суҳбатлашдик. Бу мураббий футбол нима эканлигини билади. У ғолиб ва ўз туйғуларини етказиб бера олади. Менга футбол ҳақида гапирадиган мураббийлар ёқади. Бу борада Гвардиола Эмерига ўхшайди.
Нега "Монако"дан кетдим? Ҳамма шу нарса ҳақида сўрайди. Вақти келганда айтиб бераман" - дейди Мбаппе.



