Мбаппе "Манчестер Юнайтед"нинг бомба таклифини қабул қилмади

Khoja
27 фев 2024
Ёзда ПСЖни тарк этиши кутилаётган Килиан Мбаппега МЮ таклиф билан чиққан.

Англия жамоасининг  янги раҳбарияти Мбаппега беш йил учун беш юз миллион евро ва шартнома имзолаши учун 200 миллион евро бонус беришга тайёр бўлган. Бироқ франциялик ҳужумчи орзуси бўлмиш "Реал Мадрид"дан бу сафар воз кечмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мбаппе "Реал Мадрид" билан шартнома имзолаб бўлгани ва йилига солиқларсиз 14 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com