Мбаппе клубни текинга тарк этса, ПСЖ 175 млн. евро йўқотади
17 июл 2023 20:33
Янгиликлар
Мбаппе клубни текинга тарк этса, ПСЖ 175 млн. евро йўқотади
Килиан Мбаппенинг ПСЖдан текинга кетиши клубда молиявий муаммолар келтириб чиқаради.
Олдинроқ, ҳужумчи Париж клубини шартномани 2025 йилгача узайтириш имкониятидан фойдаланмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди. У 2024 йилгача клубда қолиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этмоқчи. Парижликлар эса уни пуллаш ҳақида ўйлашмоқда.
Маълумотларга кўра, Мбаппенинг эркин агент сифатида кетиши Париж клубида молиявий муаммолар келтириб чиқаради, улар 175 млн. евро йўқотишади.
Айнан шу сабабли ПСЖ бир неча футболчисини сотиб, таркибда ўзгартиришларга қўл уриши мумкин. Килианнинг текинга кетиши клубнинг фэйр-плей стандартларига негатив таъсир қилади. Франциялик шартномаси бўйича ноаниқлик туфайли ПСЖ бир нечта трансферларнинг музокараларини тўхтатиб қўйди.
ПСЖ 31 июлгача Мбаппе бўйича муаммони ҳал қилмочи.
Фикрлар