

Манбанинг хабарига кўра, юлдуз футболчи Франция жамоаси ҳомийлари учун ўтказиладиган тадбирларда иштирок етишдан бош тортган.
23 ёшли футболчи терма жамоада унинг имиж ҳуқуқидан фойдаланишаётганидан норози.
Биринчидан, Мбаппе ўзаро шартномаси бўлмаган ҳомийлар унинг номидан фойдаланиб, реклама ишланаётганидан рози эмас. Иккинчидан, у терма жамоа ҳамкорлик қилаётган айрим брендларни ёқтирмайди.



