

Мбаппе Исроил (0:0) ва Италия (3:1)га қарши Миллатлар лигасининг ноябрь ойидаги ўйинларига чақирилмади. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам буни "спортга хос бўлмаган муаммолар" билан изоҳлади.
"Ноябрь ойида Франция учун ўйнашни хоҳлагандим. Мени чақирмаслик мураббий қарори эди.
Негалигини айта олмайман. Кечиринг. Агар у хоҳласа, айтади. Аммо, мен айта олмайман", — деди Мбаппе.



