Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди

Administrator
18 мар 2025
Килианнинг танлови мантиқий бўлди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Дидье Дешам истеъфога чиққанидан кейин термани ким бошқариши кераклигини айтди.

"Зинедин Зидан! Бироқ, мен аввал айтганимдек, буни Франция футбол федерацияси президенти Филипп Диалло ҳал қилади. Бу унинг вазифаси. Кўрамиз, у қандай мезонларга таянади ва кимни бу лавозимга лойиқ деб топади", -дейди Килиан Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоасидан кетишини маълум қилганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Le Parisien