Мбаппе Чупо-Мотингга: "Хафа бўлма, бу мавсум сендан кўпроқ хато қилдим"

Aslanov Jasurbek
8 апр 2019
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзининг "Инстгарами"да жамоадоши Эрик Чупо-Мотингнинг "Страсбург"га қарши баҳсдаги хатосидан сўнг уни қўллаб-қувватлади.

Баҳснинг 28-дақиқасида (ҳисоб 1:1 пайтида) парижликлар ҳужумга ўтишди. Нкунку тўпни жарима майдончаси ичидан марказроққа ташлади, аммо тўп рақиб посбони қўлига тегиб, йўналиши дарвоза томонга ўзгарди. ПСЖ ҳужумчиси Эрик-Максим Чупо-Мотинг голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишни ўйлаб, тўп йўналишини бироз ўзгартиришга уринди, аммо тўп чизиқ устида туриб қолди ва ҳимоячилар уни дарвозадан узоқлаштиришди.

"Хафа бўлма, Эрик, мен бу мавсум сендан кўп хато қилдим. Биз ҳали ҳам жамоамиз ва сени охиригача қўллаб-қувватлаймиз" - деб ёзди Мбаппе.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: instagram.com/k.mbappe