Мбаппе атрофидагилар ва ПСЖ қарздорликни ёпиш борасида музокаралар ўтказишмоқда

Aslanov Jasurbek
22 июн 2024
Килиан Мбаппе яқинлари ва ПСЖдагилар қарздорликни ёпиш борасида музокараларда иштирок этишяпти.

Маълумотларга кўра, ПСЖ Мбаппега белгиланган маблағни тўлагандагина томонлар келишувга эришиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ апрель ойидан бери Мбаппега маош ва бонуслар тўламаяпти. Умумий қарздорлик 100 млн. еврони ташкил қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca