

Эксперт Майкл Оуэн ушбу учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Челси" мавсумни ғалаба билан бошлади. Ўша кўрсатилган ўйиндан Фрэнк Лэмпард мамнун бўлиши керак. Тимо Вернер доимий равишда "Брайтон" дарвозасига хавф солиб турди, у АПЛга тезда кўникиб кетади.
"Ливерпуль" эса "Лидс"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Клопп ўйиндан кейин барчаси жойида эканлигини айтди, бироқ у ҳимоя борасида кўпроқ ишлаши кераклиги кўриниб қолди. Ўша куни "Лидс" осонлик билан ҳимоячилардан ўтиб кетди.
Ушбу ўйин голларсиз ўтмайди. Жуда ажойиб ва ҳужумкор ўйин бўлишини кутяпман. Менимча ҳисоб 2:2 бўлади", - деди Оуэн.
Учрашув бугун 20:30да старт олади.



