Майкл Оуэн: "Арсенал" тўртталикка кира олмайди"
04 окт 2017 14:08
Янгиликлар
Майкл Оуэн: "Арсенал" тўртталикка кира олмайди"
"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн жорий мавсум якунида "Арсенал" топ-4дан жой ололмаслигини айтиб ўтди.
"Канонирлар" 7-турдан кейин турнир жадвалида бешинчи поғонани банд этиб туришибди.
"Улар лигадаги кучсиз жамоаларни ютишга ўрганишган. Улар "Брайтон"ни ҳам ишончли тарзда мағлуб этишди. Уларнинг ўйинга қараб "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ёки "Ливерпуль"даги маҳоартни кўрмаяпман. Улар мавсумни кучли тўртталикда тугатишади деб ўйламайман. Бунинг учун улар керакли даражада яхши эмаслар. Бешинчи, олтинчи, еттинчи - бу уларнинг ўрни", - деди Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 2016/17 йилги мавсумни бешинчи ўринда якунлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар
17:58
"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор 2
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар