

Баҳс 28 октябрь куни соат 19:15да старт олади.
Айни дамда "Барселона"нинг уй стадиони "Камп Ноу" таъмирланаётгани боис, ўйинларни Льюис Компанис номли стадионда ўтказади. Ушбу стадионда "Барселона" бир ўйин ўтказди ва "Кадис"ни мағлуб қилди.
Ўтган мавсумда мухлислар 5та "Эл Класико"нинг гувоҳи бўлишди. Унда "Барселона" 3, "Реал" 2 марта ғалаба қозонди.



