Мауро Икарди қайси клубга ўтишни хоҳлаётгани маълум бўлди

Икарди “Интер”дан кетади.

Мауро Икарди Милан клубидан фақат “Ювентус”га ўтишни хоҳламоқда. Аргентиналик ҳужумчининг хизматларига айни дамда “Ювентус”дан ташқари, “Монако”, “Наполи” ҳамда “Рома” қизиқиш билдирмоқда. 

“Наполи” Икарди учун 55-60 млн евр таклиф қилишга тайёр, бироқ “Интер”ни бу сумма қониқтирмайди.

Икарди ўтган мавсум “Интер” сафида 37 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил 30 июнига қадар тузилган.


Манба: Sport Italia