

“Биз бу баҳсда худди “Реал”га қарши (1:1) ўйнагандек ўйнамоқчимиз. Ўйлайманки, мадридликларга қарши беллашув биз учун тажриба вазифасини ўтаб берди.
Олдимизда мураккаб ўйинлар графиги турибди. Уч ҳафтада мобайнида ҳар 3-4 кунда майдонга тушишимизга тўғри келади. Агар финалда ўйнашни ва кубоклар ютишни истасак, айни пайтда кўп нарсаларни ўрганишимизга тўғри келади.
Ҳар бир ўйин муҳим. “Ливерпул” ажойиб мураббийга эга бўлган, кучли жамоа. Уларга қарши тўп тепиш осонмас. Аммо мақсадимиз аниқ- бу баҳсда ғалаба қозониш ниятидамиз”, дейди Почеттино.
“Тоттенҳэм” – “Ливерпуль” учрашуви 22 октябрь, якшанба куни соат 20:00 да бошланади.



