Маурицио Сарри «Лацио» жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди

Khoja
13 мар 2024
Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди.

Мураббий ўз хоҳишига кўра жамоани тарк этган. У бу ҳақида жамоа раҳбариятига маълум қилди.

«Лацио» Сарри қўл остидаги сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учраб, ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида «Бавария» томонидан турнирдан чиқариб юборилганди.

«Лацио» айни вақтда Италия А Сериясида 9-поғонада кетмоқда


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com