

"Мората учун хурсандман. У гол уриши муҳим эди, аммо ўйинни яхши ўтказиш бунданда зарурроқ бўлганди. Ушбу баҳс унга ишонч бағишлайди. Баъзида гол урасан, баъзида йўқ, аммо фойдали ўйин кўрсатиш муҳимроқ.
Айни дамда ҳужум чизиғимизда Мората ва Жиру ўйнаяпти. Ҳар уч кунда учрашув ўтказишимизни ҳисобга олсак, уларнинг иккиси ҳам ўз ролига эга бўлади. Агар Мората ҳар бир голдан сўнг йиғлашни истаса, иложи борича кўпроқ унинг кўз ёшларини кўрмоқчиман.
Баркли терма жамоага чақирилди. У учун хурсандман. Ўтган мавсум унда жиддий жароҳат бор эди. Энди у ўйиндан-ўйинга жисмоний ҳолатини тиклаб бормоқда" - дейди Сарри.



