Маунт яна бир мавсум "Челси"да қолишга тайёр

Sherzod Nurmatov
27 июн 2023
Уни сотиш масаласи ҳалигача ҳал этилмаган.

"Челси" ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ўз жамоасининг мавсумолди йиғинида қатнашади, деб хабар берди "The Telegraph". 

"Кўклар" ярим ҳимоячи учун камида 65 млн фунт талаб қилмоқда. Бироқ бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган футболчи учун ҳеч ким бундай пул тўламоқчи эмас.

Мэйсон Маунт "Челси" сафида 195 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ва 37 та голли узатмага муаллифлик қилган. У лондонликларга 2021 йилда Чемпионлар Лигасини ютишда ёрдам берган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph