UZ

Сўнгги янгиликлар

Маттейс де Лигт: "Олдинга қадам ташлаш вақти келди" Янгиликлар

Маттейс де Лигт: "Олдинга қадам ташлаш вақти келди"

"Ювентус"нинг янги ҳимоячиси Маттейс де Лигт нима учун Турин клубига ўтганлигига изоҳ берди.

- Менга италияликларнинг ҳимоядаги ўйинлари ёқади. Менинг кўплаб италиялик кумирларим бўлган: Барези, Мальдини, Неста, Каннаваро ва Ширеа. Олға қадам ташлаш вақти келди. Мен "Аякс"да яхши ва ёмон дамларимни ўтказдим, аммо ҳаётда хайрлашиш керак бўладиган пайтлар ҳам бўларкан, - дейди де Лигт.

Туринликлар 19 ёшли футболчининг трансфери учун 75 миллион евродан воз кечишди.

Олдинроқ футболчи 5 йиллик шартномага имзо чекиши ҳамда йилига 12 миллион евро маош олиши хабар қилинган эди.

Де Лигт "Ювентус"да Криштиану Роналдудан кейин энг кўп маош оладиган футболчига айланади.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг