

"Кеча яхши ўйинлардан бири боʻлди. Биз Навоийга ғалаба учун борган эдик. Рақиб жамоа ҳам ўз майдонида табиийки ғалаба учун майдонга тушган эди. Биринчи бўлимда бизда у қадар кўп вазиятлар бўлмади. Чунки рақиб бутун жамоа бўлиб яхши ҳимояланганди. Аммо иккинчи бўлимда вазият ўзгарди ва биз имкониятлардан унумли фойдаланиб муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ғалаба тўпини киритиш менга насиб этди. Бу вазиятни мен тасвирлаб бера олмайман. Бу ғалабадан сўнг биз янада кучли жамоага айландик. Бизни олдинда янада қийин беллашувлар кутиб турибди ва биз бу учрашувларда бор кучимиз ва шижоатимизни сарфлаймиз.
Мухлислардан эса ушбу беллашувларда жамоани янада кучлироқ қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламиз"- дейди бразилиялик футболчи.



