"Насаф" исроиллик ҳужумчи билан келиша олмади

Alisher
21 июл 2022
"Аждарлар" матбуот хизмати жамоа таркибига бразилиялик Матеус Лима Круз таклиф қилингани ҳақида маълумот берди.

Аслида "Насаф" таркибига бошқа бир футболчи келиб қўшилиши ҳам мумкин эди. Бу исроиллик Нив Зрихан бўлиб, томонлар футболчининг маоши борасида келиша олишмаган. Бу ерда 28 ёши ҳужумчи Исроил фуқароси экани ҳам муҳим роль ўйнаган. У ОЧЛнинг эҳтимолий баҳсларида сиёсий сабаблар туфайли қатнаша олмаслиги мумкин эди.

"Насаф" трансфер қилаётган Матеус Лима Круз ҳам Қаршига "Хапоэль"дан кўчиб келяпти. Демак, "аждарлар" Норчаевга рақобатчи топиш масаласини Исроил чемпионатидан ҳал қилмоқчи бўлишган.


"Насаф" сафида бразилиялик футболчи кўрикдан ўтди


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia