UZ

Сўнгги янгиликлар

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  1 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  4 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  47

Матеус Лима Круз: "Умид қиламанки, 2-3 ҳафталардан сўнг машғулотларга қайтаман" Янгиликлар

Матеус Лима Круз: "Умид қиламанки, 2-3 ҳафталардан сўнг машғулотларга қайтаман"

"Насаф" ҳужумчиси Матеус Лима Круз сайтимиз журналисти Камолиддин Алимовга жароҳатдан тикланиш жараёни ва клубнинг ОЧЛдаги рақиби ҳақида гапирди.

- Жарроҳлик операциясидан кейин ўзингни қандай ҳис қиляпсан? Ҳаммаси яхшими?

- Ҳа, энг ёмони ортда қолди. Қайта тикланиш бироз вақт олади. Умид қиламанки, 2-3 ҳафталардан сўнг машғулотларга қайтаман. 

- "Ал Шабаб"га қарши ўйингача майдонга қайтишга улгурасанми?

- Бунга амин эмасман. Мураббийим ва доктор билан маслаҳатлашишим керак. Тикланиш борасида муаммо йўқ. Шунчаки, ўша пайт жисмоний тарафдан қанчалик тайёр бўлишимни кўриш керак. 

- "Ал Шабаб" ҳақида нима дея оласан?

- Ушбу ўйинга жиддий ёндашмоқдамиз. Улар жуда кучли жамоа. Саудия Арабистони чемпионатида ҳам чемпионлик учун курашишмоқда. Бу эса "Ал Шабаб" қанчалик кучли жамоа эканлигини кўрсатади. Биз эса кейинги босқичга йўл олиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак.

P.S. Матеус Лима Круз айни дамда индивидуал тарзда машқ қилмоқда

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика