Матеу Лаос: "Месси Жаҳон чемпионатида ўзини жуда ёмон тутди. Бу шармандалик эди"
04 окт 2023 20:10
Янгиликлар
Матеу Лаос: "Месси Жаҳон чемпионатида ўзини жуда ёмон тутди. Бу шармандалик эди"
Собиқ ҳакам Месси ҳақида гапирди.
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакам Матеу Лаос Лионель Мессининг Жаҳон чемпионатидаги ҳаракатларини танқид остига олди. Эслатиб ўтамиз, Лаос Аргентина ва Нидерландия ўртасидаги Жаҳон чемпионати чорак финал учрашувида ҳакамлик қилганди. Ўша учрашув эса кескин тўқнашувлар ва жанжаллар билан ёдда қолганди.
"Ўйиндан кейин Месси менга қўнғироқ қилди ва ўйин давомида менга айтган қўпол сўзлари учун узр сўради. Ўша учрашувда мен мутлақо бошқа Мессини кўргандим. Месси Жаҳон чемпионатида ўзини жуда ёмон тутди. Бу шармандалик эди.
Йиллар давомида у ўйнаган 50 дан ортиқ учрашувни бошқарганман. У қўлини қулоғига қўйиб голни нишонлаганидан сўнг нидерландияликлар жонланиб кетишди. Бу провокация эди", -дейди Матеу Лаос.
Фикрлар