

"Моуринью менинг отам, дўстим, акамдек бўлган. Агарда ўйинимиз ўхшамаса, у бизни аниқ нимадир қилиб қўярди. У қандай тугмаларни босиш кераклигини яхши биларди. Унинг қўл остидаги "Интер"нинг натижаларини кўргансиз. Ҳаётимнинг сўнггига қадар Моуриньюдан миннатдорман. У бизга ЕЧЛни ютишимизни ваъда қилганди ва буни бажарди", - деди Матерацци.
Моуринью "Интер"дан кетаётганида йиғлаганини барча яхши билади. Унинг қўл остида миланликлар икки марта А Серия бош совринига эга чиққан. Матерацци эса 2015 йилда фаолиятини якунлаган.



