UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  1 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта" Янгиликлар

Мате Ватсадзе: "Мавсум якунида "Қизилқум"ни қайси ўринда кўрамиз? Бу хақида гапиришга ҳали эрта"

Навойининг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 13-турида Бекободда "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва муҳим уч очкога эга чиқди.

Ушбу учрашувда "Қизилқум"нинг биринчи голига грузилик ҳужумчи Мате Ватсадзе муаллифлик қилди. Футболчи дарҳақиқат нозик ҳаракатлар билан Александр Лобанов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Биз эса ўйиндан сўнг Ватсадзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Биринчи бўлимда жисмоний ва руҳий жиҳатдан яхши ҳаракат қила олдик. Рақиб сафида яхши савиядаги ёш футболчилар йиғилганди. Улар ўйинни ўзгартириб юбора олардилар. Лекин биз бунга йўл қўймадик. Иккинчи бўлимни биз яхши бошладик ва иккита гол урдик. "Металлург"ни ўз майдонида ҳужумкор ўйнашини билардик. Уларнинг кучли томонларини зарарсизлантиришга уриндик.  Энг асосийси ғалаба биз томонимизда бўлди. Муҳими шу.

Бевосита голимга келсак, қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди. Чиройли гол урганимдан хурсандман. Шунингдек голга ассистентлик қилган жамоадошимга ҳам раҳмат айтаман. Билсангиз "Қизилқум"да аҳил жамоа йиғилган. Мураббийлар штаби ҳар бир ўйинга муносиб тайёрлашмоқда. Майдонда бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ижобий натижаларнинг сири шунда. Мавсум якунида қайси ўринларни эгаллашимиз ҳақида гапиришга эрта, деб ўйлайман. Бу йил чемпионатда кўп жамоалар юқори ўринлар сари интилишмоқда. Рақобат кучли, деган бўлардим. Биз қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Қолганини вақт ўтгач билиб олаверамиз",- дейди Мате Ватсадзе.

Супер голлар урилган баҳсда "Қизилқум" "Металлург"ни мағлуб этди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика