UZ

Сўнгги янгиликлар

10:34Мираҳмадов сафга қайтди, Шукуров ҳам машғулотларда "Бунёдкор" "Навбаҳор" билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 10:17Хамес "Реал"дан АПЛ клубига 25 млн евро эвазига ўтиши мумкин  2 09:52Пике: “Барселона”да ўйнаш — охиригача курашиш демакдир   4 09:45Бўйи билан ажралиб турадиган Евгений Сафонов эсингиздами, у бугун 43 ёшга тўлди  5 09:38Бугун футбол. "Локомотив" - "Сурхон"  6 09:34Гаттузо: “Наполи” футболчилари камроқ гапириб, кўпроқ ишлаши керак   0 09:20ЛаЛига. "Вильярреал" - "Барселона" 1:4  1 09:15“Аталанта” А Cерия рекордини ўрнатди   5 09:15АПЛ. "Саутгемптон" - "Манчестер Сити" 1:0  0 09:10РПЛ. "Краснодар" - "Зенит" 2:4  1 09:05А Серия. "Наполи" - "Рома" 2:1  0 09:00А Серия. "Парма" - "Фиорентина" 1:2  0 08:56Месси Ла Лигадаги шахсий рекордини такрорлади   6 08:37Луис Суарес “Барселона” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди   1 08:18Гризманн февралдан бери илк бор Ла Лигада гол урди. Яна Мессининг узатмасидан сўнг   8

Match TV: Премьер-лиганинг бўлажак юлдузи Остон Ўрунов ҳақида Янгиликлар

Match TV: Премьер-лиганинг бўлажак юлдузи Остон Ўрунов ҳақида

Россиялик ҳамкасбларимиз ҳамюртимиз Остон Ўруновга эътибор қаратишди.

"Уфа" яна икки йилдан кейин катта клубга йўл олиши керак бўлган иқтидор эгасини топди. Ишончимиз комил. Шу сабабли, Остон Ўрунов ҳикоясини сизга тақдим этамиз.

"Уфа" ўзбекистонлик футболчини қишда 200 минг евро (бошқа бир маълумотларга кўра 150) эвазига Тошкентнинг "Локомотив" клубидан сотиб олган эди. Декабрда йигитча 19 ёшни қарши олди, лекин 50+ ўйин ўтказишга, Ўзбекистоннинг энг ёш яхши футболчиси совринини қўлга киритишга ҳамда терма сафида дебют учрашувини ўтказишга улгурди.

"Мен "Уфа"нинг "Краснодар" ва "Тамбов"га қарши ўйинларини кўрдим, лекин учрашувларни Ўрунов учун томоша қилдим дея олмайман. Бироқ у жамоада янги бўлишига қарамай, рус тилида равон сўзлаша олмаса-да ва эндигина 19 ёшда бўлса-да, жамоаси таркибида ажралиб турарди. Айниқса ўз дриблинги билан.

Ишончим комил у лигамиз учун ажойиб харид ва шу фикрда Остонга қўнғироқ қилдим, мақсад сиз азизларга ушбу иқтидор соҳибининг чемпионатимизга келгунга қадар босиб ўтган йўли ҳақида айтиб беришдир" — деб ёзади муаллиф.

— Мен Ўзбекистоннинг Навоий шаҳрида таваллуд топганман — кичик, аммо жуда чиройли шаҳар. У ернинг ҳавоси тоза, табиати гўзал — дейди Остон Ўрунов. — Тўп тепишни маҳаллада бошлаганман: ҳар куни 3 соатдан футбол ўйнардим. Майдон бўлмаса-да, ажойиб даврлар эди. Асфальтда футбол ўйнардик.

9 ёшимда отамдан мени футбол мактабига олиб боришни сўраганман. Отам — меҳрибон, нима қилсам ҳам ҳеч қачон овозини кўтариб гапирмайдиган инсон. Мен қайсидир маънода кўча боласи эдим, доим уришиб юрардим: оғир характер, маълум вақт каратэ билан шуғулланганман ва ўзимни кўрсатишни истардим. Лекин отам мени кўп койимасди. Ҳозир эса ҳиссиётларимни бошқара оламан, албатта. 

Мактабдан шаҳар терма жамоасига чақиришди ва биз Фарғонага мусобақага йўл олдик. У ерда "Пахтакор" скаутлари эътиборига тушдим ва 12 ёшимда уйимдан 350 километр узоқликдаги интернатга кўчиб ўтдим. Бу жиддий синов эди. Соғинардим, йиғлаб ҳам олардим, уйдагиларга қўнғироқ қилиб мени олиб кетишларини илтимос қилардим. "Пахтакор"да ўйнашни истамайман, уйга кетишни хоҳлайман" деб нолир эдим. Бироқ кейин орзуга етиш учун сабр қилиш кераклигини тушуниб етдим.

Аслини олганда, ота-онамдан жуда миннатдорман ва буёғига улар ишлашларини истамайман. Олдин улар тандирда нон ёпишарди — бу жуда оғир меҳнат, шу сабабли футбол орқали пул топа бошлашим билан улардан бу ишни ташлашни илтимос қилганман. Ҳозир акам билан мен ишлаймиз. Айтганча, акамнинг исми Достон.


Остон ва Достон

Менга жуда ноёб исм насиб қилган — Ўзбекистонда шундай исмли фақатгина битта одамни танийман. Тўлиқ айтилса: Остон Ўрунов Рустам ўғли бўлади. "Рустам" — отамнинг исми. Биз отам ва онам билан жуда яқинмиз ва ҳар куни қўнғироқлашиб турамиз. Чиндан — ҳар куни. Отам кўпинча бир гапни такрорлайди: "Бўлақол, ҳаракат қил. Ўзингни кўрсатишинг керак". Бу эса мени руҳлантиради. 

— Рус тилига кўникишим учун яна бироз вақт керак бўлади, лекин умуман олганда ёмон гаплашмайман. Барчаси мен ўқиган мактаб туфайли. Аслида мен у ерда деярли доим ухлаб қолардим ва уч баҳога ўқирдим, 7-синфдан кейин эса дарсларни ҳам кўп қолдирганман, бироқ рус тилини оз бўлса-да ўрганиб олгандим. Инглиз тили унчалик эмас, лекин режада бор.

16 ёшимда Ўзбекистон олий лигасида дебют қилдим. Тўғрисини айтсам, умуман ҳаяжон бўлмаган. Нафақат унда балки деярли ҳеч қачон ҳаяжонланмайман. "Уфа"даги дебютимдан кейин ҳам шу саволни беришганди, ўшанда ҳам ҳаяжонланмадим деб тўғрисини айтганман. Рус тилини "Навбаҳор"да Андрей Канчельскис билан бирга ишлаганда янада ривожлантириб олганман. Яхши мураббий ва яхши инсон. Самвел Бабаян ҳам (ҳозир Хитойнинг "Чанчунь Ятай" клубида ишламоқда) рус тилида сўзлашарди. Ҳозиргача қўнғироқлашиб турамиз, у мен учун кўп иш қилган.

"Навбаҳор"да футболчи сифатида ўсдим. Ҳоким (биргаликда "Навбаҳор" президенти) мени қўйиб юборишни истамаган, лекин ўсишим учун зарурлигини тушиниб, Тошкентга "Локомотив"га кетишимга рози бўлган. Ўшанда фаолиятим кескин олдинга силжиган — мени мамлакатнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олишди, кўп ўтмай, миллий термага ҳам таклиф олдим. Ўшанда мени кўчаларда таниб қола бошлашди, бунга босиқлик билан муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Болалар бирга суратга тушишни сўрашади — бу албатта, ёқимли, лекин русчада нима дерди "пижон", ҳа? Ана шунақа бўлишни истамайман.

Аслида ўзимни таянч зонасида қулай ҳис қиламан — тўп учун курашиш, уни рақибдан олиб қўйиш ва кўп югуришни ёқтираман, ҳужум қанотида эса аксарият вазиятларда тўпсиз, бир жойда туришга тўғри келади. Лекин дриблинг сабабли мураббийлар мени асосан қанотга қўйишади. Вазиятлардан фойдаланиш борасида ўз устимда ҳали анча ишлашим зарур. Қаерда фойдам тегса, ўша ерда ўйнашга тайёрман — таянч зонаси, ҳимоя маркази (болалигимда шу нуқтада ҳаракат қилардим) ёки ҳимоя/ҳужумнинг қанотида.


"Уфа"нинг энг йирик трансферлари (рақамлар Transfermarkt  маълумотлари асосида кўрсатилган)

"Уфа"га ўтишдан аввал олдимда Хитой ва Амирликлардан қатор вариантлар бор эди. Ҳар куни агентлар менга ёзар ва шартнома таклиф қиларди. Улар орасида яхши жамоалар ҳам йўқ эмасди, лекин уларга жавоб бермасдим. Мен Европада ўйнашни истайман ва "Уфа"га ҳам шу мақсадда ўтдим. Бу клуб мен учун трамплин вазифасини ўташи мумкин.

— Бу ерда менга барчаси маъқул, лекин уйдан деярли чиқмайман. Шунчаки сайр қилишни унча ёқтирмайман. Баъзан масжидга боришим мумкин, аммо асосий вақтим квартирада ўтади. Кўпинча мусиқа тинглайман. Яқинда бу одатим фойда берди. Таништирув маросимида мендан қўшиқ куйлаб беришни, бу янги келганлар учун одатий ритуал эканлигини айтишди. Жуда уялдим, лекин кейин ўзбекчада "рэп" айтиб бердим. Ҳаётимда илк маротаба.

Россия чемпионатини болалигимда кам кўрардим. Умуман олганда, менга футболни томоша қилишдан кўра, майдонда тўп тепиш ёқади. Бироқ Одил Аҳмедовнинг ўйинлари ёдимда. Биз ўзаро яхши муносабатдамиз — бир марта улар менга ажойиб маслаҳат бергандилар. Майдонда алдамчи ҳаракатларга берилиб кетардим, тўп оширишни унутиб қўярдим ва Одил ака менга: "Бир марта алда — бир марта тўпни ошир" дедилар. Ўшандан буён бунга амал қилишга интиламан.

— Асосий мақсадим? Ўзбекистон термаси билан мундиалга йўл олиш. Бутун ўзбек халқи буни орзу қилади. Худо хоҳласа Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧга чиқамиз. Яна "Манчестер Юнайтед", "Ювентус" ёки "Реал"да тўп тепишни истайман. Бунинг имкони бор, нега энди йўқ?

Барчаси ўз қўлимизда. Нега мен у ерда ўйнай олмайман? Бунга ич-ичимдан ишонаман.

Лекин ҳозир ўзимни "Уфа"да кўрсатишим зарур.  

— Икки йил аввал берган бир интервьюнгизда сиз орзунгиздаги машина "Рено Каптюр" эканлигини айтган экансиз. Бирор нарса ўзгардими?

— Йўқ, энди у эмас. Қачондир "Ламборжини" сотиб олишни истайман, лекин ҳозир бунинг имкони йўқ. Қўшимчасига ҳайдовчилик гувоҳномам ҳам йўқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+9   
29 июн 12:19:52
Навбахор96-Арсенал2004
Остон! Европага бориб Узбекистонни танит бутун дунёга. ЖЧ га чикишимизга уз хиссангни куш. Мен бунга ишонаман
+6   
29 июн 12:24:12
Nozimboy
Остон бир умир унитмаслигиг керак сани навбахор танитти шударажагга чикишта азим одил лания хиссаси катта остон азим ахмедипланикида яшарди наманганда уйнаганида маниям ёктирган фудболисимса омат ёрбусин йевропани топ жамоаларида уйнаш насип кисин
+4   
29 июн 13:27:56
Thery Henry
Gapni yolg'on bilan boshlagan ekan uyog'ini uqimadim! Navoiyni xavosi toza bumagan xech qachon shahar barpo etilgandan boshlab anu azot zavodlarni xximikatlari shaxarga qordek yog'adi
+4   
29 июн 12:37:41
Комолиддин Пахтакор
Бабаянни футболдаги барча шогирдлари у хакда ижобий фикрда. Остонни хам кучли футбоочига айланишига ва россияга кетишига сабабчи.
+4   
29 июн 12:34:49
M 1960
Инглиз тилини билмасанг ўриснинг юртидан нарига ўтолмайсан, Остонбой.
+3   
29 июн 21:21:22
Навбахор96-Арсенал2004
Serjant фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Vatandoshligi uchun yoki maqtash uchun emas, xolisona qarasak deyong ( barsa) kazimiro( real) matich( myu) koke( atm). Oyin uslubi deyarli bir xil. Lekin ulardan qattiqroq,simulyatsiyasiz oynaydi.
Остон анча чаккон, абжир тезкор, финт ва дриблинг устаси, танаси билан яхши харакатланади. Дух вагон. Корпус билан яхши уйнайди. Хуллас ута аклли уйнайди. Манимча европада уйнаб кета олади.
+2   
29 июн 18:36:45
Finansist
Граф Монтo Kpиcтo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тезрок кет урислар бизнинг халкни куролмайди. Европага кетганинг яхши. Омад
Фу-ха-ха-ха куролмайдиган ниманг бор узи
+1   
29 июн 14:48:19
Макс
Яшавор Остон! Хақиқий ўзбек ўғлони!
+1   
29 июн 13:17:44
Файзуллох79
Молодец Остон.Узбекистон фахри булиб юр.
+1   
29 июн 13:02:35
AlisherYuventus
Hozirgi yosh iqtidorlar Navoiydan chiqmoqda qoil.
MYU Yuve Real da o'ynashni xohlarkan remark Ronaldu muxlisi
+1   
29 июн 12:45:05
Serjant
Vatandoshligi uchun yoki maqtash uchun emas, xolisona qarasak deyong ( barsa) kazimiro( real) matich( myu) koke( atm). Oyin uslubi deyarli bir xil. Lekin ulardan qattiqroq,simulyatsiyasiz oynaydi.
+1   
29 июн 12:37:34
Граф Монтo Kpиcтo
Тезрок кет урислар бизнинг халкни куролмайди. Европага кетганинг яхши. Омад
   
30 июн 20:33:25
Abdusalom Mirzayev
УФАнинг трансфер рекордини ўрнатади, фвқвт 2-3 йиллан кейин
   
30 июн 19:45:43
2503
қойил бор эканку қатиятли узига ишонган узбегими болари,қани энди ҳамма футболчи болларам остонга ухшаб фикирласа,у туғри айтиябди қилиб булмайдиган ишни узи йуқ ҳаракат қилса керак булса Реалдаям уйнайди,реалда уйнаб юрганларам остонга ухшаган одий инсон боллари,дангасалик қилмаса уз устида ишласа аниқ мақсад булса кузлаган чуқинга албата чиқасан,фақат узига ишониши керак узига ишонмаган боллар футболни йиғиштириб қуйгани мақул
   
30 июн 18:24:17
UZB16
AlisherYuventus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hozirgi yosh iqtidorlar Navoiydan chiqmoqda qoil. MYU Yuve Real da o'ynashni xohlarkan remark Ronaldu muxlisi
Navoiyda bunaqa iqtidorlar tiqilib yotibdi masalan jasur jaloliddinov bu va hk lekin yaxshi bir akademiya yoq bos ukam soqani qisang o'zing akademiya ochasan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг