UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Бундеслига. "Боруссия Д" меҳмонда "Кельн"ни таслим этди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади  3 01:15Расман: "Бавария" ярим ҳимоячиси 25 млн. евро эвазига "Лилль"га ўтди  0 01:00ЛаЛига. Лопетегининг "Севилья"си 2-турда ҳам гол ўтказмай ғалабага эришди   2 00:40"Севилья"га ижара берилган "Реал" футболчиси майдонни кўз ёшлар билан тарк этди  3 00:203га 3. "Ювентус" ва ПСЖ ўзаро катта алмашувни амалга оширмоқчи   10 00:05Ёш футболчи исмини Мессига ўзгартирди  5 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:00АПЛ. "Эвертон" меҳмонда "Астон Вилла" билан учрашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:13"Бетис" устози: "Месси шамоллаш туфайли ўйинни ўтказиб юборишини афзал кўрган бўлардим"  7 22:45"Эль Ниньо"нинг ҳайрлашув ўйинидан ГАЛEРEЯ   11 22:20"Интер" А Сериянинг янги мавсуми учун қайдномани эълон қилди  5 22:00Серхио Рамос: "Кейинчалик мураббий бўлишимни инкор этмайман"  7 22:00Olamsport: Баҳодир Жалолов қозоғистонлик рақибини нокаут қилди, Абдуғофуровнинг рақиби ўзгарди ва тарозидан ўтди  2 21:50Пеп Гвардиола: "Зинченко формада, у яхши машғулот ўтказди"  0 21:40Жеррард фаолиятини якунлаган Торресга мактуб ёзди  7

"Матч ТВ" Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди Янгиликлар

"Матч ТВ" Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди

Россиянинг асосий спорт телеканали "Матч ТВ" РПЛнинг асосий кашфиётларидан бири - "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан интервью уюштирди.

- Шомуродов Жарқўрғонда туғилган

- Ёзда 24 ёшга тўлди

- Жорий мавсум у 4та ўйинда 3та гол урди


"Ростов"нинг янги етакчилари, Карпиндан тўғри овқатланиш

- "Ростов" ёзда янада ҳужумкор жамоага айланди. Карпин услуб ўзгарганини қандай эълон қилди?

- Футболчиларга кўпроқ ҳужум қилишимизни ва прессинг уюштиришимизни айтди. Бу машғулотлардан ҳам кўриниб турган эди. Аввалига Европа жамоалари қандай ҳаракат қилишини ўргандик, биринчи турдан сўнг ўз ўйинларимизни томоша қилиб, хатолардан хулоса чиқардик.

- Карпиннинг мураббийлар штабида испанияликлар кўп. "Ростов"даги машғулотлар аввал ўйнаган жамоаларингизникидан фарқ қиладими?

"Шомуродовни "Уфа" клубидан келган деб ўйлардим". "Ростов" реабилитологи футболчилар ва мураббий ҳақида гапириб берди

- Ҳа, катта фарқ қилади. Бу ерда ҳар қандай майда деталларга профессионалларча ёндашишади. Ҳар бир футболчининг махсус индивидуал машғулоти бор. Меники қандай? Камроқ жароҳат олиш учун кўпроқ эгилувчанликка ишлаяпман.

- Александр Зуевнинг айтишича, футболчилар Карпин қўл остида танадаги ёғ миқдорига катта эътибор беришаётган экан. Салатлар тановул қилишни бошлаган Зуев яхши формага кириб олди. "Ростов"да ўтказган вақтингиз давомида жисмоний ҳолатингизда ўзгариш бўлдими?

- Танадаги ёғ миқдори бўйича муаммо бўлмаган. Аммо барибир машғулот ва "питания" билан вазн ташлашга тўғри келди. Йиғинлар олдидан Карпин тўғри овқатланиш қандай бўлишини тушунтирди - кўпроқ товуқ гўшти, балиқ маҳсулотлари, салат ва мевалар. Аммо ликопчамизга нима солганимизни текширишаётгани йўқ. Шунчаки тушунтиришди.

- "Ростов"ни икки етакчи - Гацкан ва Калачев тарк этди. Энди бу ролни ким бажармоқда?

- Рагнар Сигурдссон ва Роман Еременко. Ажойиб футболчилар.

- Мавсум стартидаги ўз ўйинингиздан кўнглингиз тўляптими?

- Янада яхшироқ бўлишини хоҳлайман, аммо ҳа, ёмон бошламадим. Шу рухда давом этишим керак. Ҳаракат қиламан.

- Ўткир паслар бўйича Еременкодан кейин иккинчи экансиз (ўртача 2,6та пас. Аввалги мавсумда 1,3та). Бу катта ўсиш. Нима ўзгарди?

- Бу йил ўзимга бўлган ишонч кўпроқ. Ўзбекистонда кўпинча пас берардим, бу иш менга ёқади. Аммо Россияда паслар учун вақт керак бўлди.

- Еременко икки йил футбол ўйнамади, ҳозир эса лигадаги энг яхшилардан бири. Бунга қандай эришяпти?

- У тер тўкиб меҳнат қилади, ишга профессионалларча ёндашади. Машғулотлардан сўнг қоладими? Машғулотларда етарлича юкламалар беришади. Шу сабабли ўз хоҳишингиз билан қола олмайсиз, фақат мураббий назоратида ишлайсиз. Агар қўшимча шуғулланишни хоҳласангиз, мураббийлар сизга программа тузиб беришади.

- "Ростов" жорий мавсум еврокубоклар учун курашга қодирми?

- Ҳа, албатта. Курашамиз. Айни дамда таркибимиз кучли.


Биринчи бутса, Моуринью билан танишиш

- Туғилган жойингиз ҳақида гапириб берсангиз.

- Жарқўрғонда туғилганман. Бу кичик шаҳарча. Болалигим ўша ерда ўтган, ота-онам ҳалигача Жарқўрғонда истиқомат қилишади. Отам ҳам футболчи бўлган, айтишларича яхши ўйнаган, аммо жароҳат олган. Кейин дўкон очиб, бизнесга ўтиб кетган.

7 ёшдан кўчада футбол ўйнашни бошлаганман. Майдонимиз текис бўлмасада чими бор эди. 12 ёшимда "Машъал" академиясига кирдим. У Ўзбекистондаги энг яхшиси бўлган. Биз рус, инглиз тилларини ўрганиб, компьютерда шуғулланар эдик. Бироқ ёмон ўқир эдим. Албатта афсусдаман. Бизга шундай дейишарди: "Ҳозир ўқин, кейин афсусланасиз".

Бошида қийин бўлган, чунки академия уйимдан узоқда эди (300 км.). Телефоним бўлмаган, дўстларимдан олиб ҳафтада бир уйдагилар билан гаплашиб турардим. Ота-онам ҳам қийин бўлишини, сабр қилишим кераклигини айтишган. Кейин кўникиб кетдим.

Ҳозир мамлакатимизда кўплаб академиялар мавжуд. "Машъал"нинг ишлари яхши эмас. Балки пул тугаб қолгандир. Авваллари олий лигада ўйнарди, ҳозир биринчи лигада.

- Қачон биринчи бутсангизни олгансиз? 

- Академияга кирганимдан ярим йил ўтиб. Бизда бутсаси бор бола бўларди, ундан сўраб турганман. Бунгача кеда ва кроссовкаларда ўйнаганман, академиядагилар рухсат беришарди. Москванинг "Локомотив"га кўрикка юборишганини эслайман, у ерда 10 нафар болани синаб кўришган, адашмасам ЦСКА билан ўйнаганмиз. Тахминан 14 ёшда эдим. Мактаб менга бутса берган, кейин ота-онам харид қилиб берганди.

- Болалигингизда "Бунёдкор"да ўйнаган Ривалдони майдонга олиб чиққан экансиз. Бу қандай содир бўлган?

- Амаким (Илҳом Шомуродов) "Машъал"да ўйнарди, у билан чиқишни режа қилгандим, бизни эса "Бунёдкор" томонга ўтказишди. Ривалдо билан майдонга тушишни истаганман, аммо ҳамма навбати билан турарди, сизга ким тўғри келса, ўша билан тушасиз. Омадим келган. Жуда ҳаяжонланганман, ахир у юлдуз эдида. Кейин "энди бир ҳафта қўлни ювиш мумкин эмас" деб ҳазиллашишган.

- Агентингиз - Герман Ткаченко экан. У Россия футболида машҳур. У билан қаерда танишгансиз?

- Терма жамоани бошқарган Самвел Бабаян мени унга таклиф қилган. Герман ўйинга келди, кейин кўришиб, гаплашиб олдик.

- Ткаченко сизни Моуринью билан таништирди. Мураббий суҳбатда ўзини қандай тутган?

- Герман Моуринью билан учрашув бўлишини айтмаган. Сюрприз борлигини айтган. Кутилмаганда Моуринью кириб келди. Аввалига ишонмадим, кейин саломлашиб, бироз суҳбатлашдик. У Осиё чемпионатини шарҳлаганди. Тканченко унга мен ўша чемпионатда ўйнаб, гол урганимни айтди. Моуринью буни билар экан.

- Кўплаб футболчилар ҳаёлига "юқори савияда ўйнаб кета олмайман" деган гап ўрнашиб қолади. Сизда ҳам бўлганми?

- Бундай фикрларни миямдан чиқариб ташлашга, бу ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиламан. Аммо "Ростов"га ўтиб, ассоий таркибга туша олмаганимда ҳавотирланганман. Ўйнаб кетишимга кўпчилик ишонмаган. Кимлардир бир йилдан сўнг қайтишимни айтишган.

- Қандай қилиб бунга дош бердингиз?

- Отам, икки амаким футбол ўйнашган, доимо мени қўллаб-қувватлашади. Уларнинг ишончини оқламоқчиман.

- Агентингизнинг айтишича, сиз бошқа РПЛ клублари таклифини кўриб чиқишни эмас, балки Европага йўл олишни истаётган экансиз. Қайси чемпионат кўпроқ ёқади?

- Ота-онам Европада ўйнашимни орзу қилишади. Мен ҳам шуни хоҳлайман. Топ-5га кирувчи чемпионатлардан бирида тўп тепишни ният қилганман. Қайси бири эканлиги муҳим эмас. Аммо "Ростов" билан 4 йиллик шартномам бор, кетиш ҳақида ўйламаяпман.

- Футболдан ташқари севимли машғулотингиз?

- Рус бильярдини яхши кўраман. "Ростов" кўпчилик ўйнайди.

- Ким билан бильярд ўйнаш қийинроқ?

- Михаил Осинов билан, у мураббийимиз.

- Дам олиш куни нима қилишни яхши кўрасиз?

- Кўпроқ уйда бўлишни маъқул кўраман. Дам оламан.

- Сўнгги пайтларда сизда яхши таассурот қолдирган китоб?

- Ўзбек китобларини ўқийман, охирги ўқиган китобим жуда ёқди. Русчага таржима қилсак, "Меж двух дверей" бўлади. У 1941-45 йиллардаги уруш, одамлар қандай ҳаёт кечиргани ҳақида.

- Барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиси ким?

- Менга Торрес ва Дрогба ёқарди. Яна сўйлоқтиш Роналдо ҳам.

- YouTube тармоғида нималарни томоша қиласиз?

- Турли қизиқ видеолар - бирор нарса ҳақида фактлар.

- Орзуингиз?

- Ўз терма жамоам билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш.

Рейтинг: +190   

Фикрлар

+18   
12 авг 16:29:46
SHOH.MAN_UNITED
Ўткир Ҳошимовни китобларини яхши кўрарканда. Софдил, содда, ўзбек боласи. Омадини берсин.
+13   
12 авг 16:25:07
UFA bu
Қойил жуда зўр энг олий орзу ватан жамоаси билан мундиалда иштирок этиш. Бу ҳақиқий орзу манимча чунки кучли футболчи бўлишга бу орқали ватани жамоасига ёрдам беришни ўйлапти. Қанийди хар бир футболчимиз шунақа ўйлаб харакат қилса аллақачон чиқардик. Ўйлашни ўзи камлик қилишни бази футболчиларимиз тушунмайди. Ўзбекистон сенга ишонади отанг онанга минг рахмат!
+13   
12 авг 16:20:00
CARRASco
Babayan ham yaxshilik qilar ekan s
+10   
12 авг 16:33:15
Maktavish2122
Eldor orzuyinga yet bu nafaqat seni balki butun O‘zbek fudbo‘li muxlislarini orzusi!
+9   
12 авг 16:18:48
Rustam chustiy
E'tiqodi kuchli bola,Alloh doim qo'llasin!!!
+8   
12 авг 16:46:29
Sherik
Орзуингиз?

- Ўз терма жамоам билан жаҳон чемпионатида иштирок этиш. QOYIL SHU JOYIGA
+8   
12 авг 16:30:17
Jamshidbek10
Umid qilamizki bu boshlanishi..... SkySPORTS SPORTes MundoDeportivo yana boshqa boshqa mashxur TV va gazetalar seni vaqt ajratishingni iltimos qilishadi
+7   
12 авг 16:24:13
СогдианаПФК
Элдор Худо хохласа бу йил албатта ЖЧга чикамиз. Чунки нафакат сен, балки барча лигионерларимиз яхши уйин курсатишмокда. Куз тегмасин илохим.
Сен каби колган лигионерларимиз хам Осиёда узларининг урни бор эканлигини аллакачон тушуниб етишди.
+7   
12 авг 16:22:14
Abdul.basit
Manimcha kupur ga uzb termasi un bitta bolsayam yaxshi xujimchi tayyor boldi inshaallox shunde bolsin shomurodov terma jamoamiz un xam shunde gollar ursin nasb bolsa
+7   
12 авг 16:18:36
Rustam chustiy
3'tiqodi kuchli bola,Alloh doim qo'llasin!!!
+5   
12 авг 16:40:40
Ерали Окбутаев
ELDOR SEN O'ZBEKISTON TARIXIDAGI BIRINCHI TOP 5 CHEMPIONATIDA TO'P SURUVCHI LIGEONER BO'LASAN "XUDO XOXLASA " BIZ SENGA ISHONAMIZ BIZ SEN BILANMIZ !!!
+4   
12 авг 16:18:42
Fayzulloh79
Элдор, Омад тилайман.
+3   
12 авг 17:31:02
CARRASco
ⓊⓈⓉⓄⓏ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bobosini ismini qisqartirib murojaat qimen. Bu xaqoratku...
Lekin Rossiyada shunaqa Chaqirishadi SHOMA deb. RONALDO NI RONI ibragimovic ni Ibra Lewandowski ni Lewa
+3   
12 авг 17:08:01
Hala Madrid!
İkki eshik orasi haqiqatdan eng zor yozılgan romanladan bittasi. Yaqindagina 2 marta oqib çiqtim
+3   
12 авг 16:25:33
ⓊⓈⓉⓄⓏ
Abdurasul фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Olga shoma biz sen bilan
Bobosini ismini qisqartirib murojaat qimen. Bu xaqoratku...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг