Мата: "Умид қиламанки, Месси "Сити"га ўтмайди"
06 дек 2020 17:46
Янгиликлар
Мата: "Умид қиламанки, Месси "Сити"га ўтмайди"
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата "Барселона" футболчиси Лео Мессининг "Манчестер Сити"га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Умид қиламанки, бу ҳолат кузатилмайди. Буни ўзимнинг клубим учун ҳам айтяпман.
Билмадим, бу бўладими ёки йўқ. Балки у "Олд Траффорд"да мезбон сифатида ўйнар. Бундай миш-мишлар кўп бўлади, масалан, ёзда Роналдунинг қайтиши борасидаги гапларни ҳам эшитдик.
Футболдаги асосий жиҳат шундаки, сен ўзинг жойлашган ерда қирол бўлишни ўйлашинг керак. Бошқа жойлар эса эътиборга олинмаслиги лозим", - деди Мата.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар