Маск МЮни харид қилиши ҳақида: "Бу ҳазил эди"

Alisher
17 авг 2022
"Тесла" ва яна бир қанча брендлар асосчиси Илон Маск ҳеч қайси спорт клубини қабул қилмайди.

Олдинроқ, тадбиркор twitter'даги саҳифасида "Манчестер Юнайтед"ни харид қилиши ҳақида ёзган эди.

Аммо, твитдан бироз вақт ўтгач, Илон бу ҳазил бўлганини маълум қилди.

"Бу твиттердаги эски ҳазиллардан бири эди. Мен ҳеч бир спорт клубини харид қилмаяпман", — деб ёзди у.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia