

Парвоз олдидан терма жамоанинг янги аъзоси Машраб Одилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кайфиятимиз аъло даражада. Осиё чемпионатидан кейин машғулотларда астойдил ҳаракат қилдим ва мураббийлар мени Жаҳон чемпионатига олиб кетишга қарор қилишди. Уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламан. Колумбиядан халқимизнинг ишончини оқлаб қайтамиз деб умид қиламан.
Очиғи, якуний рўйхатдан жой олишимни кутмаган эдим, жамоадошларим бор кучим билан шуғуллансам ўзимни кўрсатишга имкон бўлишини айтишди. Мен тажрибали жамоадошларимнинг маслаҳатларига амал қилдим ва мана жамоа билан Колумбияга йўл олаяпман", - дейди Одилов.



