Машғулотга кеч қолган 20 минг фунт жарима тўлайди. "Челси"даги "штраф"лар рўйхати

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2019
Буюк Британиянинг DailyMail нашри "Челси"даги жарималар рўйхатини тақдим этди.

Унга кўра, жамоа йиғилишига кеч қолсангиз, ҳар бир дақиқа учун 500 фунт тўлайсиз.

"Челси"даги жарима турлари
Қоидабузарлик туриЖарима миқдори (фунт)
Ўйин кунида кеч келиш ёки жўнаб кетишга кечикиш2 500
Машғулотнинг йўқлама вақтига кеч қолиш2 500 (ҳар 15 дақиқа учун)
Тренажёр залидаги машғулотга кечикиш1 000
Даволанишга кечикиш2 500
Жамоа йиғилишига кеч қолиш500 (ҳар дақиқа учун)
Машғулот стартига кечикиш20 000
Йиғилиш ёки овқатланишда телефон жиринглаб қолса1 000
Ўйин куни нотўғри кийим кийиш1 000
Жамоа тадбирларини сабабсиз ўтказиб юбориш5 000
Касали ёки жароҳати ҳақида кеч маълумот бериш10 000

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail