

Кеча эрталаб Бухоро шаҳрига етиб келган футболчилар кечки пайт ўйин бўладиган стадионда машғулот ўтказишди.
"Локомотив" машғулотини кўриш мақсадида кўплаб мухлислар, шунингдек, болакайлар стадионга келишди. Машғулот якунига етгач, футболчилар мухлислар қуршовида қолиб кетдилар.
Ҳамма бирин-кетин дастхат беришга, ишқибозлар билан эсдалик суратга тушишга киришиб кетди. Бир сўз билан айтганда, 15-20 дақиқача мухлислар "Локомотив" футболчиларини "тинч қўйишмади". Бундан эса табиийки мухлислар хурсанд бўлишди.







