UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  1 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  4 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  10 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3

Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда? Янгиликлар

Машарипов ўғли билан, зериккан Остон, ошпаз Дердийок ва футзалчи Шораҳмедов. Карантин вақтида футболчиларимиз нима қилишмоқда?

Коронавирус тарқаган кундан бошлаб юртимизда спорт тадбирлари, Суперлига баҳслари, жамоаларнинг машғулотлари вақтинча тўхтатилди.

Шундай бўлсада, футболчилар ижтимоий тармоқлар орқали нималар билан банд бўлишаётгани ҳақида кўрсатиб боришмоқда.

“Пахтакор” футболчилари уйларида ўзлари индивидуал тарзда шуғулланишмоқда. Клуб уларга барча шароитларни яратиб берган. Жалолиддин Машарипов уйда шуғулланмоқда ва бўш вақтида фарзанди билан футбол томоша қилмоқда.



“Сурхон” жамоаси футболчиси Асрор Ғофуров ҳам якка тартибда машқларни бажармоқда ва оила даврасида мароқли ҳордиқ чиқармоқда.



“Насаф” дарвозабони Умиджон Эргашев ўтган мавсумда жиддий жароҳат орттириб олганди. Шу бўйича ҳали сафга қайтганича йўқ. Иқтидорли посбон тикланиш машқларини давом эттирмоқда.


“Пахтакор”нинг швецариялик футболчиси Эрен Дердийок бўш вақтини оила даврасида ўтказмоқда. У машғулотдан бўш вақтида оила аъзоларига таом пишириб бермоқда. Буни қуйидаги суратдан ҳам сезиш қийин эмас.



Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси дарвозабони Жавоҳир Илёсов бўш вақтини оиласи бағрида мазмунли ўтказишга ҳаракат қилмоқда. У инстаграм саҳифасига ақлни чарҳловчи мозайка ясаётган расмини жойлади. Иқтидорли посбон уйда машғулотларни олиб бормоқда ва спорт формасини йўқотмасликка жиддий эътибор қаратмоқда.


АГМК ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ва фарзандлари карантин тартибига тўлиқ риоя қилган ҳолда уйда якка тартибда жисмоний юкламали машғулотларни бажариб, мини-футболда ўз имкониятларини чамалашмоқда.



"Уфа" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов эса зерикканини очиқчасига ёзиб қолдирган.



Агар сизда ҳам футболчиларнинг карантин вақтидаги расмлари бўлса телеграм орқали https://t.me/chamasia га юборинг 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика