"Машъал": Ўсмирларимиз финалда "Пахтакор" билан ўйнайди

Бугун Бухоро шаҳрида "Пахтакор-79"нинг марҳум футболчилари Равил Агишев ва Владимир Собиров хотирасига бағишланган турнирнинг икки ярим финал баҳси бўлиб ўтди.

Олдин хабар берганимиздек биринчи учрашув "Машъал" - "Қизилқум" ўртасида бўлиб ўтган бўлса,  иккинчи ўйин "Пахтакор" ва "Локомотив" ўсмирлари ўртасида бўлди.  1999-2000 йилда туғилган футболчилар ўртасида давом этаётган турнирнинг финалчилари ҳам маълум бўлди.  

Унга кўра биринчи ярим финал ўйинида вакилларимиз "Қизилқум"ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди.  Голларга Муҳриддин Шамсиддинов (иккита),  Аллаёр Раупов ва Шаҳбоз Ботиров муаллифлик қилди.  Иккинчи учрашувда ҳам "Пахтакор" рақиби "Локомотив"ни йирик 4:1 ҳисобида таслим этди.  
Шундай қилиб хотира турнирининг финалида Тошкентнинг "Пахтакор" ва Муборакнинг "Машъал" клублари йўл олди.  

Хотира турнири.  Бухоро
Ярим финал.


"Машъал" - "Қизилқум" 4:1
Голлар
:  Шаҳбоз Ботиров,  Муҳриддин Шамсиддинов,  Аллаёр Раупов.

"Пахтакор" - "Локомотив" 4:1


Эртага турнирнинг финал баҳси бўлиб ўтади.  Бу ўйин Бухоро шаҳридаги "Марказий" стадионда 10:00 да старт олади.  

Хотира турнири.  Бухоро
Финал.  11. 08. 2015

"Машъал" - "Пахтакор"


Манба: fcmashal.uz