"Машъал": "Навбаҳор"га қарши ўйинга тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
3 апр 2017
Муборакда "Пахтакор" билан бўлиб ўтган драматик учрашувдан сўнг қисқа таътилга чиққан жамоа футболчилари бугундан Тошкентда йиғинни бошлади.

"Навбаҳор"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик шу ерда олиб борилмоқда.

7 апрель куни бўладиган мазкур баҳсда жамоага Жамолиддин Убайдуллаев жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди. Таркибда бошқа жароҳатланган ва йўқотишлар йўқ.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz