UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Машъал" иккинчи давра олдида таништирув маросимини ўтказди ФОТО Янгиликлар

"Машъал" иккинчи давра олдида таништирув маросимини ўтказди ФОТО

Бугун "Машъал" иккинчи давра олдидан жамоага келиб қўшилган футболчилар билан тақдимот ўтказди.

Биринчи даврадан сўнг сафимизга Умиджон Матмусаев, Ботир Қораев, Никита Павленко, ва Япониялик легионер Томоки Мураматсулар келиб қўшилди.  Маросимда тажрибали ҳимоячи, Ботир Қораевга №7, Умеджон Матмусаев №20, Никита Павленко №27, ҳамда Томоки Мураматсу №11 рақамлар туширилган футболкалар топширилди. Ушбу футболчилар иккинчи даврани жамоамиз сафида ўтказишади.



Ботир Қораев: Хали  бу мавсум мен учун охирги мавсум эмас. “Машъал” мен учун бегона эмас, жамоага  тезда қўшилиб  кетаман деган умиддаман. Илҳом Абдуғаниевичга раҳмат мени туғри тушиниб жамоага қабул қилди. Менда жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни кетмоқда. Жисмоний ҳолатимни яхшилаб олсам клубга ёрдамим тегади албатда.



Мураматсу Томоки: “Машъал” жамоаси мени қизиқтиргани учун  иккиланмасдан  клубга қўшилдим. Ўзбекистон  чемпионати жуда қизиқарли ва клуб футболчилари ҳам профессионал футболчилар ҳисобланади. Масалан “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчиси Фозил Мусаев Японияда тўп сурмоқда. Ўйлайманки “Машъал” муҳлисларини ўз ўйиним билан хурсанд қиламан.


Никита Павленко: “Машъал” жамоасида  бош мураббийларга катта ишонч билдиришади.
Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди,  бироқ мен “Машъал” ни танладим. “Машъал”  бошқа клублар сингари эртанги кунда қайси мураббийнинг иш бошлаши ва у билан қай даражада келишиб кета олиш  каби ўйловларнинг йўқлиги мени “Газчилар” га жомоасига қўшилишимга сабаб бўлди. 



Умиджон Матмусаев: Рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Албатта мен жамоага жамоадошларим ёрдами билан  тезда қўшилиб кетаман деган умитдаман. Футбол муҳлислар ўйини. Улар бизни қўллаб қувватлашса биз муҳлисларимиз ишончини оқлаймиз.
  
Шундан сўнг футболчиларга ўз либослари тақдим этилди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика