"Машъал" дарвозабони Ўзбекистон ОТЖ йиғинига чақирилди

Narzulla Saydullayev
27 ноя 2015
"Машъал" клубининг ёш дарвозабони Жавоҳир Илёсов Самвел Бабаян бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси йиғинига жалб этилди.

Дарвозабонимиз учун бу иккинчи чақирув бўлди ва жамоанинг бундан олдинги Тошкентдаги йиғинида ҳам иштирок этган эди. 21 ёшли дарвозабон терма жамоа билан бирга Тошкентдаги ва Дубайдаги йиғинларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоаси 30 ноябрь куни Тошкентда йиғилади ва 2 декабрь куни Дубайга жўнаб кетди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcmashal.uz