UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  1 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  0 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  5 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  15 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  15 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  7 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради” Янгиликлар

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради”

Охирги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда ва ишқибозлар орасида “Андижон” жамоасига оид турли хил гап-сўзлар пайдо бўла бошлади.

Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфога чиқиши ва унинг ўрнига қайси мураббийнинг таклиф этилиши борасидаги хабарлар деярли кун мавзусига айланди. Шу каби жумбоқларга жавоб топиш мақсадида “Андижон” клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисоломовга мурожаат қилдик.

- Сўнгги пайтларда Бахтиёр Ашурматовнинг жамоамиздан кеткани хусусидаги хабарларга қисқача жавобим  шуки, бош мураббий жамоада қолиб ўз ишини давом эттирмоқда. Тўғри, маълум сабабларга кўра, Бахтиёр Аъзамович жамоа билан бирга бўла олмади. Бу клубнинг ички сири ҳисобланади. “Олмалиқ”қа қарши учрашувга жамоани Ашурматовнинг ўзи майдонга олиб тушади. Мураббийлар штабида айрим ўзгаришларга қўл урдик. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Улар эндиликда фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттирадиган бўлди. Шу боис келгусида Ашурматовга маҳаллий мураббийларимиз кўмаклашадиган бўлмоқда. Бунгача ёшлар жамоамизга устозлик қилиб келган Виталий Легай энди асосий жамоа мураббийлар штабида ишлайди. Қолаверса ҳозир бу борада яна бошқа номзодларни кўриб чиқмоқдамиз. Бош мураббий билан ўзаро маслаҳатлашган холда, андижонлик иқтидорли мураббийлар Бахтиёр Аъзамовичнинг ёнида юриб, тажрибасини ошириб боради деган фикрга бордик.  

- Ориф Маматказиннинг “Андижон”га бош мураббий этиб тайинлангани миш-мишдан бошқа нарса эмас. Билмадим, журналистлар бу маълумотни қаердан олди экан. Ориф Исмоилович катта тажрибага эга мутахассис. Бугунги кунда у “Андижанка” аёллар жамоасини жуда яхши бошқариб бормоқда ва унинг олиб бораётган фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқдамиз.

- Олдимизда  биринчи даврадан ўрин олган жуда муҳим ва шу билан бирга қийин ўйинлар турибди. Насиб қилса ижобий натижага эришиб, қуйи поғоналардан чиқиб кетамиз – дея вазиятга изоҳ бериб ўтди Маъруфжон Жамолдинович.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика