Мартино: "Месси ва Маскерано Аргентина терма жамоаси таркибини аниқламаган"

Aslanov Jasurbek
19 май 2017
Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Херардо Мартино жамоа таркибини Лионель Месси ва Хавьер Маскерано аниқлаши ҳақидаги хабарларни рад этди.

"Месси ва Маскерано Аргентина терма жамоаси таркибини аниқламаган. Шунчаки матбуот одамлар эшитмоқчи бўлган нарсани ёзган. Бундай вазиятлар ҳақида кўп эшитганман. Аммо одамларга шундай иш бўлиши ёқадиган кўринади. Бу борадаги гаплар уйдирма" - дейди Мартино.

Мартино 2014-2016 йилларда Аргентина терма жамоасини бошқарган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com