Мартинес Бельгия терма жамоаси аъзоларига чекишни ва кеч қолишни таъқиқлади

Narzulla Saydullayev
9 сен 2016, 08:32
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес қўшимча қоидалар туфайли тартибни янада кучайтирмоқчи.

Машғулот ёки бошқа тадбирга кечикиш учун жарима 1 минг еврони ташкил қилади. Мартинес футболчиларга чекишни ҳам таъқиқлади.

Терманинг олдинги мураббийи Марк Вильмотс «Рома» ва Бельгия терма жамоаси аъзоси Раджа Наингголан чекишини билишини айтганди. Бироқ бунга у қадар катта аҳамият бермаган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dh.be