Мартин О`Нил: "Уйга қайтадиган самолётга чиқаётганда фахр туйғусини ҳис қилишни истаймиз"
18 июн 2016 09:55
Янгиликлар
Мартин О`Нил: "Уйга қайтадиган самолётга чиқаётганда фахр туйғусини ҳис қилишни истаймиз"
Ирландия терма жамоаси устози Мартин О`Нил Евро-2016 доирасидаги Бельгияга қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.
- Бельгия терма жамоаси сафида худди Европа чемпионатига келган барча жамоаларда бўлгани каби қобилиятли футболчилар кўп. Шу сабабли бизни қийин ўйин кутиб турибди. Аммо биз баҳсни сабрсизлик билан кутаяпмиз. Шведларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик, балки ўша учрашувда ғолиб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ бўлмади. Умид қиламанки, Бельгияга қарши "жанг" қила оламиз. Менимча 4 очко плей-оффга чиқиш учун етарли бўлади. Сабаби бизда бунча очко йиғиш учун иккита имкониятимиз бор. Уйга қайтадиган самолётга чиқаётганда фахр туйғусини ҳис қилишни истаймиз, - дейди О`Нил УЕФА расмий сайтига.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар