"Марсель" ва "Манчестер Юнайтед" Гринвуднинг трансфери бўйича келишувга эришди

Оқил Абдубарноев
10 июл 2024, 00:53
"Манчестер Юнайтед" Мэйсон Гринвудни "Марсел"га сотишга тайёр.

Журналист Давид Орнстейн хабарига кўра, клублар 22 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери бўйича 27,6+4 миллион еврога тенг келишувга эришган. Бунда "Манчестер Юнайтед" футболчининг кейинги сотувидан сезиларли улуш олади.

Айни пайтда келишув ҳали якунлангани йўқ, барчаси Гринвуднинг қарорига боғлиқ.

2023/24 йилги мавсум Гринвуд "Хетафе"да ижара асосида ўйнади ва Ла Лиганинг 33 ўйинида 8 гол уриб, 6 голга ассистентлик қилди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: x.com/David_Ornstein