"Марсель": "Лассана Диарра икки позицияни ёпа олади, уни йўқотмоқчи эмасмиз"

Aslanov Jasurbek
10 авг 2016, 12:55
"Марсель" спорт директори Гюнтер Якобс жамоа ярим ҳимоячиси Лассана Диарранинг клубни тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Ласс қолишини истайман. Яна бир шундай футболчини топиш қийин. У бирданига икки позицияни ёпади. Уни клубда олиб қолсак яхши бўларди, аммо ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз ҳар қандай воқеалар ривожига тайёр бўлишимиз керак. Фақат энг яхшисига умид қилиб бўлмайди" - дейди Якобс.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com