"Марсель" Клеман Ланглени харид қилиш ғоясидан воз кечди
24 июн 2022 17:38
Янгиликлар
"Марсель" Клеман Ланглени харид қилиш ғоясидан воз кечди
"Марсель" "Барселона" ҳимоячиси Клеман Ланглени харид қилишга қизиқмаяпти.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, ҳозирда француз клубида мудофаани кучайтириш учун бошқа режалар бор, шу сабаб "Марсель" Ланглега эҳтиёж сезмаяпти. Футболчининг ўзи ёзги трансфер ойнасида каталонияликлар таркибини тарк этмоқчи.
Французнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt ўйинчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Лангле 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар