"Марсель" футболчиси Колашинацнинг уйи тўнаб кетилди

Sherzod Nurmatov
24 янв 2023
"Марсель" ҳимоячиси Сеад Колашинацнинг уйи ўмарилди.

Ҳайратланарлиси шундаки, ўша пайтда футболчининг хотини ва қизи уйда эди, дея хабар берди "20 Minutes".

Ҳодиса 20 январь куни, "Марсел"ни 1: 0 ҳисобида мағлубиятга учратганида юз берди.

Оила аъзолари жисмоний зўравонликларга дуч келмади, аммо улар руҳий зарба қабул қилиб олди. Хабар қилинишича, ўша пайтдан бери 29 ёшли босниялик ўз оиласи хавфсизлигини иложи борича тезроқ таъминламоқчи. Зарар миқдори номаълум.

Таъкидланишича, Колашинац "Марсель" билан шартномани узайтириш учун музокаралар олиб бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: 20 Minutes