

"Ҳозирча расман тасдиқланмаган, аммо Санчес 3 йил давомида бизники бўлади. Алексисга ишонамиз ва у биз билан бирга эканидан хурсандмиз", – деди Маротта.
Хабар қилинишича, 31 ёшли чилилик ўйинчи "Интер"да йилига 7 млн евро маош олади.
Санчес А Сериянинг якунига етган мавсумида 22 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол ва 9 та самарали узатмага муаллифлик қилди.



